Ссылки доступа

Тожикистонда 9 кг олтинни ноқонуний олиб ўтган божхоначи ишдан бўшатилди


Международный аэропорт Душанбе

Душанбе халқаро аэропортининг юқори мартабали божхоначиси 9 кг дан ортиқ тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтиш иши бўйича лавозимидан озод этилди, яна икки божхоначига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Манбаларга кўра, божхоначилар пойтахтдаги «Жило» заргарлик дўкони эгаси томонидан контрабанда товарларни мамлакатга олиб киришга ёрдам берган.

Душанбе аэропорти божхона бошқармаси бошлиғи Пўлод Шариф ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деди манба.

Пўлод Шарифнинг ўзи 23 февраль куни Озоди радиосига берган интервьюсида ўз хоҳиши билан лавозимидан кетганини айтди. «Менинг кетишим олтин контрабандаси иши билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу лавозимда тўрт йил ишлаб, ўз хоҳишим билан кетишга қарор қилдим», — деди божхоначи.

Расмийлар аввалроқ пойтахтдаги «Жило» заргарлик дўкони эгаси Гулнора Турсунбоева Истанбулдан келганида 24 январь куни Душанбе аэропортида 9 килограммдан ортиқ тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтишда айбланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. 2 февраль куни Тожикистон божхона хизмати раҳбари Хуршед Каримзода заргарлик дўконининг эгасидан 9 кг 300 грамм заргарлик буюмлари топилгани, унинг атиги 4 килограммини декларациялаши ва қолган қисмини яширинча олиб кирмоқчи бўлганини айтди. Унга кўра, Турсунбоева билан биргаликда аэропортдаги йўловчиларни ўтказиш божхона пости бошлиғи Ашраф Назримадов қўлга олинган. Божхона ходими юк эгаси билан жиноий тил бириктириб, ундан божхона декларациясини қабул қилиб олган, унда нотўғри маълумотлар киритилиб, заргарлик буюмларининг оғирлиги ва миқдори кам баҳоланган, – деди божхона бошқармаси бошлиғи.

24 февраль куни Тожикистон транспорт прокуратурасидаги манба жиноий иш бўйича тергов давом этаётганини маълум қилди. «Бироқ, тўпланган далиллар божхона ходимлари томонидан бир неча бор контрабанда товарларни республикага олиб киришга кўмаклашганидан далолат беради», — дея қўшимча қилди у.

Божхона бошқармаси бошлиғи Хуршед Каримзода аввалроқ журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда мазкур иш Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан текширилаётгани боис, бу борада тўлиқ маълумотга эга эмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Афғонистондан Тожикистонга 90 килограмм олтин олиб ўтишда гумонланаётган уч божхона ходими қўлга олинган эди.

Ўтган йилнинг апрель ойида мазкур жиноятни тергов қилиш натижаларига кўра, Душанбе шаҳар суди тўққиз кишини, жумладан, уч божхоначини Афғонистондан Тожикистонга 90 килограмм олтин ва 15 миллион доллар олиб ўтишда айбдор деб топиб, икки йилдан икки йилгача муддатга ҳукм қилган эди.

XS
SM
MD
LG