Ссылки доступа

“Ўзбекистон вазмин, нейтрал позицияда” — Шерзод Асадов


Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон ва Россия президентларининг телефон орқали мулоқоти якунларини шарҳлар экан, Россиянинг Украинада олиб бораётган ҳарбий амалиётлари масаласида «Ўзбекистон вазмин, нейтрал позицияни эгаллашини» маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот хизмати 25 февраль куни Ўзбекистон раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида Россия томонининг ҳаракатларини тушунишини билдиргани ҳақида хабар берган эди.

Шерзод Асадов «Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалардан ташқари, Украина атрофидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашганини» таъкидлади.

«Россия президенти давлатимиз раҳбарини махсус операция тўғрисидаги қарорнинг сабаблари ва ҳолатлари ҳақида маълум қилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбари томонлар тез орада вазиятни ҳал қилиш ва унинг янада кескинлашувига йўл қўймасликнинг ўзаро мақбул йўлларини топишига умид билдирди», — деди у.

«Мамлакатимиз Россия ва Украина билан анъанавий равишда яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз бепоён минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашдан манфаатдормиз. Барча юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар фақат халқаро ҳуқуқ асосида ҳал этилиши керак», — деди Шерзод Асадов.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинани “денацификация ва демилитаризация» қилиш бўйича «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Шундан сўнг дарҳол Киев, Харков, Одесса, Краматорск, Бердянскда портлашлар ва ракета ҳужумлари ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади.

25 февраль куни Кремль Путин Украина томони билан музокаралар ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва президент маъмурияти вакиллари даражасида Украина билан музокаралар ўтказиш учун делегацияни Минскка жўнатишга тайёрлигини маълум қилди. Шундай қилиб, Кремль Украина президенти Владимир Зеленскийнинг «одамлар ўлимини тўхтатиш учун музокаралар столига ўтириш» зарурлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Ғарб давлатлари Украинага бостириб кириши муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар қўллай бошлади.

XS
SM
MD
LG