Ссылки доступа

Беларус билан чегарада Россия-Украина музокаралари якунланди, томонлар янги учрашувга келишди


Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги қарийюҳб беш соат давом этган музокаралар якунланди. Томонлар “яқин кунларда” янги учрашувга келишиб олдилар.

Делегациялар маслаҳатлашувлар учун ўз пойтахтларига қайтмоқда, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

Беларусда Украина билан музокараларда қатнашаётган Россия делегацияси аъзоси Леонид Слуцкий: “Асосий натижа шундаки, музокаралар бўлиб ўтди ва томонлар бир-бирини эшитди. Яқин бир неча кун ичида бироз олдинга силжиш бўлиши мумкин”, деди.

Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский: "Биз умумий позицияларни башорат қилишимиз мумкин бўлган баъзи фикрларни топдик".

Ҳозир томонлар музокаралар натижаларини муҳокама қилиш учун Россия ва Украинага қайтмоқда.

Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский бошқа ҳар қандай шаҳар Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар учун платформага айланиши мумкинлигини айтдган эди.

Маълум бўлишича, аввалроқ Киев ўз шартлари туфайли Москва билан музокаралардан бош тортган эди. Натижада Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий махсус операцияси давом этди.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия билан музокаралар жараёнида Украина таслим бўлиш ва ерларидан воз кечиш ниятида эмаслигини айтди. Ўз навбатида Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар Киевнинг Россия билан учрашувдаги шарти ўт очишни тўхтатиш ва қўшинларни олиб чиқиб кетиш бўлишини айтди, бироқ ҳозирги музокаралар ҳеч қандай шартларсиз ўтишини тан олди.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинани “денацификация ва демилитаризация» бўйича «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Шундан сўнг Киев, Харков, Одесса, Краматорск, Бердянскда портлашлар ва ракета ҳужумлари ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Россия қўшинлари Украинанинг беш вилоятидаги чегарани кесиб ўтди. Ҳозир Украина жанубидаги Донбассда, Киев яқинидаги Харков яқинида жанглар давом этмоқда.

27 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Россия армиясининг чеклов кучларини махсус жанговар навбатчилик режимига ўтказишни буюрди. Бу ҳақда у Кремлда мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов билан учрашувда маълум қилди. Бундай қарорга НАТОнинг юқори мартабали расмийлари томонидан Россияга қарши «тажовузкор баёнотлар» сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG