Киев расмийларига кўра, ҳужжат аллақачон Брюсселга юборилган.
“Ушбу мактуб билан Украина Европа Иттифоқи тўғрисидаги Шартноманинг 2-моддасида қайд этилган қадриятларни ҳурмат қиладиган Европа давлати сифатида ЕИга аъзо бўлиш учун ариза бериш шарафига эга", - дейилади мактубда.
Шартноманинг 2-моддада айтилишича, Европа Иттифоқи "инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, эркинлик, демократия, тенглик, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини, шу жумладан озчиликларга мансуб шахсларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш қадриятларига" асосланади.
Аввалроқ Владимир Зеленский Россия отрядлари шаҳарга яқинлашаётганига қарамай, Киевда қолишини айтган эди.
Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши бир қанча кескин санкциялар пакетини жорий қилди ва янги чораларни муҳокама қилмоқда.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Жосеп Боррел душанба куни Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласи ҳозирги кун тартибида эмаслигини айтди. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбокнинг айтишича, Европа Иттифоқига қўшилиш бир-икки ой ичида амалга ошадиган иш эмас.