Ссылки доступа

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш статистикаси пасайишда давом этмоқда – Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Ўзбекистонда ҳар куни аниқланган коронавирус ҳолатлари қисқаришда давом этмоқда. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда якшанба куни 106 та, шанба куни эса 125 та ҳолат тасдиқланган.

2020 йил март ойидан бери қайд этилган COVID-19 ҳолатлари умумий сони 236,4 минг нафардан ошди.

Якшанба куни пневмония билан касалланганлар сони 15 тани, шанба куни эса 19 тани ташкил этди.

Якшанба куни коронавирусдан келиб чиққан асоратлардан 2 та, шанба куни эса 3 та ўлим қайд этилган. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1635 тани ташкил этади.

XS
SM
MD
LG