Ссылки доступа

Тожикистон ТИВ: 200 дан ортиқ фуқаро Украинадан ватанига қайтиш истагини билдирган (видео)


Таджикские студенты украинских вузов самостоятельно выехали в Польшу и Молдову
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:19 0:00

Таджикские студенты украинских вузов самостоятельно выехали в Польшу и Молдову

Тожикистоннинг Украинадаги элчихонаси ўз ватанига қайтиш истагини билдирган ватандошлар рўйхатини тузмоқда, деб хабар қилди Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги.

ТИВ маълумотларига кўра, 28 февраль эрталабки ҳолатига кўра, Тожикистонга қайтишни режалаштирган фуқаролар сони 200 дан ортиқ кишини ташкил этган, улардан 76 нафари Полшага, 45 нафари Молдовага мустақил равишда жўнаб кетган.

«Ҳозирда Тожикистон фуқаролари Украинадан Полша, Руминия ва Молдовага чекланган муддатга, одатда 14 кунга визасиз чиқиб кетишлари мумкин. Шу билан бирга, Тожикистон фуқаролари ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга бошқа ҳужжатларни ҳам олиб юришлари шарт», — дейилади Тожикистон ТИВ 28 февраль куни эълон қилинган баёнотда.

Украина ҳудудида Тожикистоннинг 4000 га яқин фуқароси бор, улардан 101 нафари талабалардир.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида бўлган ватандошларга ҳарбий ҳолат талабларига қатъий риоя қилишни, хотиржамликни сақлашни ва имкон қадар доимий яшаш жойларида қолишни тавсия қилади.

Мамлакатда яшовчи ўн минглаб украиналиклар ва хорижликлар Россия босқинидан қутулиш учун қўшни давлатлар – Полша, Словакия, Венгрия, Руминия ва Молдовага оқиб келмоқда.

Россиянинг Украинага бостириб киришининг дастлабки уч кунида биргина Украина-Полша чегарасини 115 мингдан ортиқ одам кесиб ўтди, айрим чегара нуқталарида линиялар узунлиги 15 километрга етди, деб хабар бермоқда Би-Би-Си.

Чегарани асосан аёллар ва болалар кесиб ўтмоқда. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган сафарбарликка мажбур барча украиналик эркакларга мамлакатни тарк этиш тақиқланган.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинани “денатсификация ва демилитаризация»си бўйича «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Шундан сўнг дарҳол Киев, Харков, Одесса, Краматорск, Бердянскда портлашлар ва ракета ҳужумлари ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Россия қўшинлари Украинанинг беш вилоятидаги чегарани кесиб ўтди.

XS
SM
MD
LG