Британиялик ҳуқуқшунос Хон ўз жамоасига гувоҳликлар йиғиш учун имкониятларни ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берганини қўшимча қилган.
Аввалроқ Литва Ҳаага судини Россия ва Беларуснинг Украинадаги муҳтамал ҳарбий жиноятлари юзасидан тергов бошлашга чақирган. Мамлакат бош вазири Ингрида Шимоните: “Путиннинг қилаётган иши қотилликдан бошқа нарса эмас ва мен унинг Ҳаагада судланишига умид қиламан”, дея билдирган.
Украинада Россия томонидан кассета бомбаларидан фойдаланилаётганига кўрсатувчи гувоҳликлар сони ортиб бормоқда. Бу каби қуроллар, хусусан, Харьковнинг турар-жой мавзеларини бомбардимон қилишда ишлатилган.
Украина президенти Владимир Зеленский 28 февраль оқшомида қилган чиқишида Россия раҳбариятини уруш жиноятларида айблаган эди.