Ссылки доступа

Россия ҳарбийлари Киев телеминорасига зарба берди


Киевнинг "Дорогожичи" метроси станцияси тепасида жойлашган телеминора 1 март куни Россия ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилинди. Украина ИИВ хабарига кўра¸ телеканаллар жонли эфирдан узилган¸ ҳозирча уларнинг заҳирадаги кўрсатувлари намойиш этилади.

Ҳужум оқибатида инсоний талофат йўқлиги ва миноранинг снаряд зарбасига дош бергани билдирилди.

385 метрлик Киев телеминораси 90-110 километр радиусдаги телевизион сигнални қабул қилади. Телеминора полиция кучларини ҳам алоқа билан таъминлайди. Мобиль алоқа операторлари бу минорадан фойдаланмайди.

Мазкур ҳужум арафасида Россия Мудофаа вазирлиги Киевдаги қатор ҳарбий объектларга зарба берилишидан огоҳлантирган эди.

Россия 2022 йил 24 февралда Украинага бостириб кирди. Украинанинг турли минтақаларида, жумладан Киевдан бир неча километр узоқликда Россия армияси ва Украина Қуролли кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Россия расмийлари махсус операция деб атаган беш кунлик жангларда, эҳтимол, минглаб одамлар ҳалок бўлган. Ҳар икки томондан ўлганларнинг аниқ сони номаълум.

XS
SM
MD
LG