Самолёт Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 20:45 да етиб келади.
Вазирлик бу билан Украинадан эвакуация қилинган фуқаролар сони 762 кишига етганини билдирди. 1 март куни Польшадан Ўзбекистонга яна иккита рейс ташкил этилиши кутилмоқда. Ўзбекистон фуқароларини Польша орқали эвакуация қилиш 28 февралда бошланган эди.
“Ўзбекистон фуқаролари “Карчова” назорат пунктига келишда давом этмоқда. Тез орада улар ҳам Ўзбекистонга қайтарилади”, дейилади расмий хабарда.
Россия 2022 йил 24 февралда Украинага тўлиқ миқёсли босқинни бошлади. Украинанинг турли минтақаларида, жумладан Киевдан бир неча километр узоқликда Россия армияси ва Украина Қуролли кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Икки томондан ўлганларнинг аниқ сони маълум эмас.