Ссылки доступа

Россия ва Украина олти кунлик ҳарбий талафотлар тўғрисида маълумот берди


Россия олти кунлик жанглар давомида Украинанинг 1325 ҳарбий объектини ишдан чиқаргани тўғрисида Москвада ўтган брифингда мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.

Унга кўра, рус ҳарбийлари Украинанинг 395 танки ва бошқа зирхли техникасини, 59 та ракета тизимини ва 179 та замбарак ҳамда миномётларини йўқ қилган.

Украина Мудофаа вазирлиги эса 1 март ҳолатига кўра, Россия армиясининг 29 самолёти, 29 вертолёти, 198 танки, 846 зирхли техникаси, 305 автомашинаси, 74 замбараги, 1 “Бук” зенит-ракета комплекси, 77 замбараги, 24 ракета тизими, 60 цистернаси, 3 дрони, 2 кемаси, 7 та ҳаводан ҳимоя тизими йўқ қилингани ҳақида билдирди.

Украина Мудофаа вазирлигининг билдиришича, олти кун ичида Россиянинг ҳалок бўлган, яраланган ва асирга олинган аскарлари сони 5710 кишига етган.

Россия Украинада ҳалок бўлган аскарлари борлигини тан олди, бироқ уларнинг сонини очиқ айтмади.

XS
SM
MD
LG