Ссылки доступа

Душанбеда кураш бўйича 2022 йилги Осиё чемпионати бўлиб ўтади


17—22 март кунлари Душанбе шаҳрида Халқаро Наврўз байрами муносабати билан «Пойтахт кубоги» учун эркаклар ва аёллар ўртасида кураш бўйича 2022 йилги Осиё чемпионати ҳамда миллий кураш бўйича учинчи халқаро – гуштинги турнири бўлиб ўтади.

Душанбе шаҳри раисининг қарорига мувофиқ тадбирлар учун шаҳар бюджетидан 2 миллион сомоний ажратилди.

Кураш бўйича Осиё чемпионати Теннис саройи ва Сув спорти мажмуасида, халқаро кураш эса Душанбе шаҳридаги «Наврўзгўх» давлат муассасасида бўлиб ўтади.

Гуштинги кураш бўйича эркаклар ўртасида 5 та вазн тоифасида -60 кг, -70 кг, -80 кг, -90 кг, +90 кг ва аёллар ўртасида 3 та вазн тоифасида -52 кг, -70 кг, -87 кг вазн тоифаларида ўтказилади.

Эркаклар ўртасидаги ғолибларга биринчи ўринлар учун автомобиллар топширилади. Иккинчи ўрин эгалари 38,6 минг сомоний (тахминан 3,5 минг доллар), учинчи ўрин учун 12,8 минг сомоний (тахминан 1,2 минг доллар) миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Аёллар вазн тоифасида ғолиб бўлган спортчиларга 38,6 минг сомоний (3,5 минг доллар), иккинчи ўрин учун – 25,7 минг сомоний (2,2 минг доллар), бронза медали соҳибларига 12,8 минг сомоний (1,2 минг доллар) мукофот пули берилади.

XS
SM
MD
LG