Ссылки доступа

Россия Мудофаа вазирлиги Херсоннинг эгалланганини эълон қилди


Херсон за день до начала ввода российских войск в Украину, 23 февраля. Архивная фотография
Херсон за день до начала ввода российских войск в Украину, 23 февраля. Архивная фотография

Россия Мудофаа вазирлиги Херсоннинг қўшинлар томонидан қўлга олинганини эълон қилди. Украина жанубидаги 300 минг кишилик вилоят маркази Москвада босиб олингани эълон қилинган уруш бошланганидан бери энг йирик шаҳарга айланди.

Украина томони шаҳар бой берилганини тасдиқламади, деб ёзди шаҳар мери Фейсбукда.

Украинанинг Херсон вилоятида жанглар 24 февралда бошланди, эртаси куни рус ҳарбийлари шаҳарни мамлакатнинг чап қирғоқ қисми билан боғлайдиган стратегик муҳим Антонов кўпригини эгаллашга муваффақ бўлди. 1 март куни шаҳар мери Игор Колйхаев маъмурий марказ блоклангани, бироқ у Украина ҳукумати назорати остида эканини айтди.

1 март куни кечқурун Озодлик радиосининг Украина хизматига берган интервьюсида Колйхаев шаҳардаги кўплаб вайронагарчиликлар, ҳарбийлар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG