Бу ҳақда 2 март куни Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Курмангали маълум қилди. Унга кўра, унинг ўрнида майдон ташкил этиш режалаштирилган.
Олмаота шаҳридаги Назарбоев шоҳ кўчасидаги ушбу объект республика аҳамиятига молик тарих ва маданият ёдгорликлари давлат рўйхатига «Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши қароргоҳи» сифатида киритилган.
Ўтган ой маҳаллий ОАВ президент маъмурияти бинони қайта тиклаш ишларини бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Кейин маъмурият бино биринчи қаватида погромчилар томонидан иншоот ичига олиб кирилган автомашина портлаб кетгани маълум қилинди. Олов юқори қаватлар конструкцияларига жиддий таъсир қилган.
«Энг хавфлиси – иккинчи қаватнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг шикастланиши. Бу факт бинонинг кейинги ҳаётийлигини шубҳа остига қўйди», деди ўша пайтда раҳбарият. Аммо Қозоғистон кўп тармоқли реконструкция ва тараққиёт институти мутахассисларининг таъкидлашича, юк кўтарувчи конструкцияларни алмаштириш ҳали ҳам мумкин.
Қозоғистон президентининг Олмаотадаги қароргоҳи биноси 1995 йилда фойдаланишга топширилган. Дастлаб, бино Брежнев майдонидаги Владимир Ленин музейи мажмуаси сифатида ишлаб чиқилган. 1986 йилда Олмаотадаги декабрь воқеалари муносабати билан иншоот қурилиши тўхтатилган.
Қозоғистон пойтахти Олмаотадан Оқмўлага кўчирилгандан сўнг, 1998 йилда президент фармони билан Остона (ҳозирги Нур-Султон) деб ўзгартирилган, бино қароргоҳ мақомини сақлаб қолган. 2022 йилда бино фасадини реконструкция қилиш режалаштирилган эди. 2022 йилнинг 5 январида аҳолининг турмуш даражаси пастлиги сабабли ҳукуматга қарши намойишлар чоғида турар-жой биноси ёниб кетди.