Ссылки доступа

Минскдаги прокуратура «Озодлик» газетаси журналисти учун 1,5 йил қамоқ жазосини талаб қилмоқда


Олег Груздилович на слушаниях 2 марта
Олег Груздилович на слушаниях 2 марта

Чоршанба куни Минскда бўлиб ўтган судда айблов томони Озод Европа/Озодлик радиоси корпорацияси мухбири Олег Груздиловичга бир ярим йил қамоқ жазосини сўради.

У жамоат тартибини қўпол равишда бузувчи ҳаракатларни ташкил этиш ва тайёрлаш моддаси бўйича айбланмоқда. Айтилишича, журналист Беларус Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитациядан маҳрум қилинган пайтда рухсат этилмаган акцияда иштирок этган. Груздиловичнинг ўзи айбини тан олмайди ва у акцияда “Народная воля” газетасида фрилансер бўлиб ишлаганини маълум қилади.

Иш 2020 йилги президентлик сайловларининг расмий натижаларига қарши оммавий кўча норозиликлари билан боғлиқ бўлиб, унга кўра, Александр Лукашенко кетма-кет олтинчи муддатга давлат раҳбари этиб сайланган. Ғарб уни қонуний етакчи сифатида тан олмайди.

2 мартда Минскнинг Советский туман судида Груздилович иши бўйича суд мажлисининг биринчи куни бўлди. Залда ўриндиқлар етарли бўлса-да, журналистнинг кўплаб тарафдорлари, дўстлари ва ҳамкасбларига судга киришга рухсат берилмади. Груздиловичнинг рафиқаси Мариана тингловларда иштирок этишга рухсат берилди, аммо эри билан мулоқот қилишига рухсат берилмади.

Груздиловичнинг адвокати судда айбловни асоссиз деб билишини, чунки ҳимояси остидаги шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлигини ва у оқланиши кераклигини айтди. Ҳукм 3 март куни чиқиши кутилмоқда.

Олег Груздилович 23 декабрдан буён пойтахтдаги СИЗО-1да қолмоқда.

XS
SM
MD
LG