Ссылки доступа

Германияда Алишер Усмоновнинг 156 метрлик «Дилбар» яхтаси хатловга олинди


Алишер Усманов
Алишер Усманов

Германия ҳукумати Европа Иттифоқи санкциясига учраган миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрлик яхтасини хатловга олди. Бу ҳақда яхта бизнесидаги учта манбасига таяниб, Forbes хабар берди.

Гап қиймати қарийб 600 миллион доллар турадиган «Дилбар» яхтаси ҳақида кетмоқда.

Фирма уни «ҳам ўлчами, ҳам технологик жиҳатдан ҳозирга қадар ясалган энг мураккаб яхталардан бири» деб ҳисоблайди. У 15 917 тонна сиғимга эга дунёдаги энг катта моторли яхта бўлиб, экипажи 96 кишидан иборат. «Дилбар»да энг катта бассейн мавжуд. Шунингдек, у вертолёт майдончаси, сауна, гўзаллик салони ва спортзални ўз ичига олган.

Яхта «Металлоинвест» металлургия гиганти, Xiaomi маиший электроника компанияси, шунингдек, телекоммуникация, тоғ-кон саноати ва оммавий ахборот воситаларидаги кичик улушларни ўз ичига олган Усмоновнинг кўп миллиард долларлик бойлигининг бир қисми ҳисобланади. Бундан ташқари, Усмонов Ғарбда ҳам йирик кўчмас мулк активларига эгалик қилади — Буюк Британиядаги умумий қиймати 280 миллион долларлик Beechwood House ва Sutton Place’дан тортиб, Мюнхен, Лозанна, Монако ва Сардиниядаги ҳашаматли уйларгача.

Усмоновнинг яхтаси муаллифлик лойиҳаси бўйича 2016 йилда ишлаб чиқарилган, у деярли 5 йил давомида қурилган. Бу сув ўтказувчанлиги бўйича дунёдаги энг катта яхта — деярли 16 минг тонна. Яхтада, хусусан, яхталар тарихидаги энг катта сузиш ҳавзаси, иккита вертолёт майдончаси ва сауна мавжуд.

Усмонов душанба куни Россиянинг Украинага қуролли бостириб кириши муносабати билан бошқа йирик россиялик тадбиркорлар қаторида санкциялар рўйхатига киритилган эди. Форбес маълумотларига кўра, россиялик миллиардерлар жами 32 та мега-яхтага эгалик қилишади.

XS
SM
MD
LG