Ссылки доступа

Кулеба: Украинага 19 давлат қурол жўнатмоқда, 16 давлатдан кўнгиллилар келмоқда


Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 2 март куни Украинага 19 давлат қурол жўнатаётганини ва 16 давлатдан кўнгиллилар келаётганини билдирди.

“Биз урушга қарши халқаро коалицияни жалб қила олдик. Бу коалиция камида 86 давлатдан ва 15 та халқаро ташкилотдан иборат. 19 давлат Украинага қурол бермоқда, улардан айримлари бу ишни ўз тарихларида илк марта амалга оширмоқда. 10 давлат молиявий ёрдам, 22 давлат гуманитар ёрдам беряпти. 16 давлатдан украин халқи билан елкама-елка туриб, агрессорга қаршилик кўрсатиш учун кўнгиллилар келяпти. Бугунги кунда уларнинг сони минг кишидан ошди ва кўнгилли бўлишни истаганлардан яна кўплаб аризалар келмоқда”,-деди Кулеба 2 март куни ўтказилган брифингда.

1 мартдан бошлаб Украинада кўнгиллилар учун визасиз режим жорий этилди.

Кулебанинг айтишича, 38 давлат Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Яқин орада Россия кемалари учун ҳам портлар ёпилиши кутилмоқда. Айни пайтда Канада ва Британия рус кемалари учун ўз ҳудудини ёпди.

XS
SM
MD
LG