Ссылки доступа

Қозоғистонда Бош прокурор ўзгарди


Қозоғистон бош прокурори лавозимига аввал бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Берик Асилов тайинланди. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг тегишли фармони 3 март куни Акорда сайтида эълон қилинди.

Парламент Сенати Президентнинг Бош прокурор номзоди тўғрисидаги таклифини муҳокамасиз маъқуллади. Депутатлар Берик Асиловни бу лавозимга «бир овоздан» маъқуллашди.

Асилов 2019 йилнинг март ойида Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар икки йилга яқин Шимолий Қозоғистон вилояти прокурори лавозимида ишлаган. У 2011 йилнинг сентябридан 2017 йилнинг февралигача Олмаота прокурори бўлган. Асиловдан аввалги Бош прокурор Гизат Нурдаулетов ўтган ҳафта ўз лавозимидан четлаштирилиб, президент ёрдамчиси – Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланган эди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери Қозоғистон президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия аъзоси бўлиб келган Берик Асилов январь воқеалари қурбонлари рўйхати қачон оммага эълон қилиниши ҳақидаги саволга жавоб беришга қийналган эди.

XS
SM
MD
LG