Бу орада Буюк Британия бош вазирининг матбуот хизмати Борис Жонсон ҳам Зеленский билан АЭСдаги вазият юзасидан музокара ўтказгани ҳақида маълумот тарқатди. Жонсон матбуот хизматига кўра, Британия Запорожье АЭСи ўққа тутилгани муносабати билан ошиғич тарзда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиради.
“Президент Путиннинг ўйламасдан қилаётган ҳаракатлари эндиликда тўғридан-тўғри бутун Европа хавфсизлигига таҳдид солмоқда”, дейилган бош вазир пресс-офиси баёнотида.
Аввалроқ Украинанинг “Энергоатом” ширкати Запорожье АЭСи бош директори в.б. Игорь Мурашовдан олинган маълумотга таянган ҳолда мазкур АЭС ядровий хавфсизлиги учун таҳдид туғилганини маълум қилган эди.
“Биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, бироқ ёнғин давом этмоқда, ўт ўчирувчилар ўтказилмади. Катта хавф бор. Станцияда жанговар ҳаракатлар дамо этяпти. Реакторлар хавф остида”, дея қайд этган И. Мурашов.