Ссылки доступа

Можаро бошланганидан бери украиналик қочқинлар сони 1,5 миллионни ташкил қилди


Эвакуация жителей в городе Ирпень, Киевская область
Эвакуация жителей в городе Ирпень, Киевская область

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий амалиётларининг дастлабки 10 кунида қочқинлар сони бир ярим миллионни ташкил этди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари маълум қилди.

Филиппо Грандининг сўзларига кўра, бу «Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европада энг жадал ривожланаётган миграция инқирози»дир.

Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Людмила Денисованинг айтишича, «ЛХР» деб аталмиш назоратга ўтган бир қатор аҳоли пунктларида маҳаллий аҳолисига кейинчалик Россия фуқаролигини олиш учун ўзини ўзи эълон қилган республикалар паспортини беришга босим ўтказилмоқда. Денисованинг сўзларига кўра, улардан Украина паспортлари куч билан тортиб олинмоқда. Ҳозирча бу маълумотларни бошқа манбалардан тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Шу билан бирга, Мариупол шаҳар кенгаши гуманитар йўлак қайта тиклангани ва фуқароларни Запороже томон эвакуация қилиш учун маҳаллий вақт билан соат 21:00 гача сукунат режими ўрнатилишини маълум қилди. Кеча эвакуация қилинмаган. Бунда Россия ва Украина томонлари бир-бирини айблади.

Россия 24 февраль куни президент Владимир Путин буйруғи билан Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаган. Москва ва Киев можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилоти Мариуполдаги гуманитар вазиятни ҳалокатли деб атади – шаҳарда сув, электр ва иссиқлик таъминоти йўқ.

XS
SM
MD
LG