Ссылки доступа

Оқўрда: Қозоғистон Украина фуқароларига гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр


Қозоғистон Украинага дори-дармон ва бошқа инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришга тайёр, деди Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан телефон орқали мулоқотда. Бу ҳақда душанба оқшомида Оқўрда маълум қилди.

«Қозоғистон Украина фуқароларига дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотлар билан гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, ҳозирда уни манзилига етказишнинг транспорт имкониятлари кўриб чиқилмоқда», — дейилади хабарда.

Тоқаев, Оқўрдага кўра, немис ҳамкасби билан суҳбатда яна Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирган.

«Қасим-Жомарт Тўқаев барча давлатлар БМТ Низоми нормалари ва тамойилларига қатъий риоя қилишлари кераклигини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, Украина инқирози ўз келиб чиқиши жиҳатидан анча мураккаб, аммо можароли вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун янги дипломатик имкониятларни излаш керак», — дейилади баёнотда.

Маҳаллий “Власт” ахборот сайти ўтган ҳафта «гуманитар йўналишда ҳамкорлик қилиш» нияти ҳақида хабар берилганини, Оқўрда эса Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш ниятини тўғридан-тўғри эълон қилмаганини таъкидлайди.

XS
SM
MD
LG