Ссылки доступа

Ўзбек-тожик чегарасидаги назорат-ўтиш пункти одатдаги режимга ўтказилади


На таджикско-узбекской границе (Спитаменский район)
На таджикско-узбекской границе (Спитаменский район)

2022 йилнинг 15 мартидан бошлаб Тожикистон—Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти одатдаги иш режимига ўтказилади.

Маълум қилинишича, юқумли касалликлар назорати фақат COVID-19 инфекциясига қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш асосида, яъни Тожикистон ҳудудида коронавирус инфекцияси бўйича вирусологик текширувсиз амалга оширилади.

Ушбу қарор мамлакатда COVID-19 юқумли касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штаби томонидан қабул қилинган.

«Бу қарор Тожикистонда эпидемиологик вазиятни юмшатиш ҳисобга олинган ҳолда ва мамлакатдаги иқтисодий ҳудудларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, қўшни давлатлар билан иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинди», — дейилади хабарда.

Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш органлари ва муассасалари, шунингдек, МДҲнинг бошқа давлатлари томонидан COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар расман тан олинади.

Аҳоли орасида COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш юзасидан жорий этилган мажбурий тартиб ҳам бекор қилинган. Қарорга биноан, тўйлар, байрамлар ва бошқа миллий маросимлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўтказилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG