7 март куни Тожикистонда COVID-19 юқумли касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш бўйича Республика штабининг тегишли қарори қабул қилинди.
«Ушбу қарор Тожикистон Республикасида эпидемиологик вазиятнинг нормаллашувини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди», — дейилади штаб хабарида.
Байрамларни ўтказишга чекловлар 2020 йил июль ойида, COVID-19 пандемияси даврида жорий қилинган эди: тўйлар оилавий даврада ва 40 тагача меҳмон иштирокида ўтказилиши керак эди.
Эндиликда «Анъана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга кўра, мамлакатда яна 200 нафаргача меҳмон билан тўй ўтказишга рухсат берилди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги марта жорий йилнинг январь ойида коронавирус инфекциясининг 23 та янги ҳолати ҳақида хабар берган эди. Айни пайтда мамлакатда кўплаб одамлар нафас йўллари касалликларидан азият чекмоқда, гарчи улар касаллик унчалик оғир эмаслигини ва тез ўтишини таъкидлашади.
Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда пандемия бошланганидан бери 17 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланган, улардан 124 нафари вафот этган.