Бу ҳақда маълум қилган Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобилжонов 8-9 март кунлари Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар ўзбекистонлик юртига қайтарилганини очиқлаган.
ТИВ вакили Украинадан “Карчова” назорат-ўтиш пунктига келаётган ўзбекистонликлар сони камайгани кузатилаётгани, 9 март куни уларни Ўзбекистонга қайтариш учун яна битта рейс амалга оширилиши режаланганини билдирган.
Қобилжонов қайдича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинган.
ТИВ вакилига кўра, ўзбекистонлик дипломатлар Молдова Республикасида бўлиб, ушбу мамлакатдан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқяптилар.