Ссылки доступа

Германия Россиянинг эҳтимолий ҳарбий жиноятларини текширмоқда


Харьков, 7 марта 2022 года
Харьков, 7 марта 2022 года

Германия Федерал прокуратураси қуролли босқиндан кейин Россиянинг Украина ҳудудига қилган ҳарбий жиноятлари юзасидан тергов бошлади.

DPA агентлигига кўра, прокурорлар аллақачон содир этилган жиноятларга ишора қилувчи маълумотларга эга ва уларнинг сони ортиши эҳтимоли бор. Агентлик бошқа тафсилотларни келтирмади.

Der Spiegel нашрининг суд тизимидаги манбаларига таяниб ёзишича, прокуратура Россия армияси томонидан кассетали бомбалардан фойдаланиш эҳтимоли ва аҳоли турар жойлари ҳамда фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар содир этилгани ҳақидаги хабарларни текширмоқда.

Халқаро жиноий кодексга кўра, давлатнинг федерал прокуратураси бутун дунё бўйлаб уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларни тергов қилиши мумкин.

Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан 24 февраль куни ўз қўшинларини Украинага киритди. Бу вақт ичида, БМТ маълумотларига кўра, икки миллион украиналик ўз уйларини тарк этган. Улардан 900 мингга яқини Полшада, 150 мингтаси Венгрияда урушдан бошпана топган. Европа Иттифоқи ўз ҳудудида икки ярим миллиондан олти ярим миллионгача қочқинни қабул қилишни кутмоқда.

Душанба куни Гаагадаги Халқаро суд Украинанинг Россияга қарши даъвосини кўриб чиқишни бошлади. Киев Москвани геноцид бўйича халқаро конвенцияни нотўғри талқин қилишда айблайди. Даъвогарнинг позициясига кўра, конвенцияни суиистеъмол қилиш Россия расмийлари томонидан Украина ҳудудига бостириб кириш учун ишлатилган.

Миграция инқирози фонида «Озодлик» радиоси «Гуманитар коридор» подкастини ишга туширди. Унда украиналик қочқинлар ўз ҳикояларини айтиб беришади.

XS
SM
MD
LG