Ссылки доступа

Москва “фикрини ўзгартирди” ва Украина ҳукуматини ағдариш нияти йўқлигини билдирди


Москва Украинада амалда бўлган ҳукуматни ағдариш мақсадига эга эмас, деб билдирди 9 март куни Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова. Мазкур баёнот Кремль гўёки ўз фикрини ўзгартирганини англатмоқда.

24 февраль куни Украинага уруш очган Россия президенти Владимир Путин 25 февралда барча украин ҳарбийларига мурожаат қилиб, уларни “наркоман ва неонацистлар тўдасидан иборат бўлган Киев ҳукуматини ағдариш”га чақирган эди.

Захарованинг айтишича, Украинага ҳужумдан мақсад россияпараст исёнчилар босиб олган Донбассни ҳимоя этиш, Украинани демилитаризация ва "денацификация" қилишдан иборатдир. Захарова Кремль Украинани босиб олиш ёки унинг давлатчилигини барбод этиш ниятига эга эмаслигини таъкидлади.

7 март куни Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Киев билан олиб борилаётган музокараларда Москва Украина шарқидаги айрим туманларни босиб олган россияпараст сепаратчилар томонидан ташкил этилган “ДХР” ва “ЛХР” мустақиллигини ҳамда Қримнинг Россия ҳудуди эканини тан олишни талаб этаётганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG