Ссылки доступа

Қирғизистон жанубида 6 ёшли қизчани зўрлашда айбланган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Ўш вилоятида 6 ёшли қизчани зўрлаганликда айбланувчи прокуратура таклифи билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Назорат органининг маълум қилишича, аввалроқ Қора-Сув туман суди томонидан фуқаро А.Н. 6 ёшли қизга нисбатан шафқатсизлик билан бузуқ жинсий тажовуз қилишда айбдор деб топилди. У 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Прокуратура бу муддатни жиноятнинг оғирлигига тўғри келмайдиган деб топди ва апелляция шикояти берди, уни кўриб чиқиб, Ўш вилоят суди эркакни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2020 йилда республикада вояга етмаган болаларга нисбатан 1101 та жиноят иши қайд этилган бўлиб, шундан 150 дан ортиғи жинсий характердаги жиноятлар билан боғлиқ. Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумон қилинган 57 нафар фуқаро қўлга олинди. Аммо жиноий жавобгарликка тортилган фуқаролар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурининг Қирғизистондаги бошқармаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида «Зўрлаш» моддаси бўйича 269 та иш қўзғатилган, улардан 200 таси судгача етиб бормаган, 17 таси бўйича иш қўзғатилган. «Вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳаракати» моддаси бўйича 54 та ҳолат қайд этилган.

XS
SM
MD
LG