Ссылки доступа

«Аэрофлот» кейинги ҳафтадан Қирғизистонга парвозларни тиклайди


«Аэрофлот» кейинги ҳафтадан Россиядан Қирғизистонга парвозларни тиклайди. Бу ҳақда 10 март куни парламент йиғилишида транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Таабалди Тиллаев маълум қилди.

Йиғилишда бир қатор парламент аъзолари Россияда қирғиз халқининг авиақатновлар йўқлиги ва авиачипталарнинг кўтарилиши сабабли дуч келаётган қийинчиликлари ҳақида гапирди. Шунингдек, Россия билан қуруқлик ва темир йўл орқали юк ташишни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб бориш таклифи билдирилди.

«Ҳа, энди йўловчи ташиш фақат самолётларда амалга оширилади. Қозоғистон аллақачон рухсат берган, Россия билан темир йўл ва қуруқликдаги юк ташишни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Авиацияга келсак, биз бугун қўмитада бу масалани муҳокама қилдик, келаси ҳафтадан бошлаб «Аэрофлот» парвозларини қайта тиклашга келишиб олдик», — деб жавоб берди Таабалди Тиллаев депутатларга.

Аэрофлот ҳозирча Бишкек йўналиши бўйича рейслар тиклангани ҳақида эълон қилгани йўқ. Авиакомпаниянинг расмий сайтида ҳам бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.

Россиянинг «Аэрофлот» ва “Победа” авиакомпаниялари 8 мартдан Беларусдан ташқари барча хорижий давлатларга парвозларни тўхтатди. Аввалроқ барча рейслар S7 Airlines ва Smartavia томонидан бекор қилинган эди. Жумладан Қирғизистонда ҳам. Аэрофлот охирги парвозини 8 март куни амалга оширди. Оқибатда авиачипталар нархи 15-20 фоизга ошди, Россиядаги Қирғизистонлик муҳожирлар рейслар йўқлиги ва қиммат чипталар туфайли ватанларига қайта олмаганликларини маълум қилишди.

Шунингдек, аввалроқ Қирғизистон темир йўли коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган темир йўл орқали йўловчи ташишни қайта йўлга қўймоқчи эканлигини хабар қилинганди. Февраль ойида Қозоғистон билан 21 февралдан бошлаб Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Қирғизистондан Россияга мунтазам йўловчи ташишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилгани хабар қилинган эди. Вазирлар маҳкамаси Қозоғистон томони транзитни қайта тиклашга рози бўлганини, бироқ Россия томони ҳозирча ўз розилигини бермаганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG