Шанба куни Оқ уй томонидан эълон қилинган бу ҳаракат билан, АҚШнинг Киевга умумий хавфсизлик ёрдами ўтган йил ичида 1,2 миллиард долларгача ошди.
Байденнинг буйруғи АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга қаратилган бўлиб, унга Ташқи ёрдам тўғрисидаги қонунга мувофиқ Мудофаа вазирлиги ресурсларидан фойдаланиш топширилган.
Аввалроқ АҚШ Конгресси Украинага 13,6 миллиард доллар фавқулодда ёрдам кўрсатишни маъқуллаган эди. Маблағлар федерал бюджетга жорий йилнинг сентябрь ойи охиригача бир ярим триллион миқдорида киритилган.
Киевга фавқулодда ёрдам пакети 3,5 миллиард долларни ҳарбий техника ва жиҳозлар етказиб бериш учун, 3 миллиард доллар эса АҚШ қўшинларини жойлаштириш ва сақлаш учун ажратилади, дея таъкидлайди «Америка Овози».