Ссылки доступа

Нур-Султонда аёллар ҳуқуқлари учун ташкил қилинган митингда 200 дан ортиқ одам йиғилди (видео)


Қозоғистон пойтахтида рухсат этилган аёллар ҳуқуқлари учун биринчи митингга 200 дан ортиқ одам чиқди.

12 март куни Нур-Султонда бўлиб ўтган йиғилиш иштирокчилари Қозоғистонда аёлларнинг ҳуқуқлари етарли даражада ҳимоя қилинмаётгани, давлат оиладаги зўравонликка барҳам бериш учун зарур чоралар кўрмаётгани, фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаётган кўплаб хотин-қизлар бу борада четда қолаётганини таъкидлади.

«Жамиятда аёлларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинмайди. Ишда аёллар ноўрин ҳазилларга, таъқибларга дуч келишади. Атрофдагилар аёлнинг қандай кийиниши, ўзини қандай тутиши кераклигини ўргатишни уят деб ҳисобламайди. Митингга аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қилиш учун келдим», — дейди иштирокчилардан бири.

Митингга келганлар қўлларида «Аёлнинг ўрни сиёсатда», «Патриархияга барҳам беринг!», «Барча фуқаролар учун хавфсизлик!», «Келажак аёлларники» деган плакатларни ушлаб туришибди. Оломон орасида ўнлаб эркаклар ҳам бўлган.

Митингда оиладаги зўравонлик учун жазони кучайтириш талаблари айтилди.

Шу ҳафта Олмаотада «Аёлнинг ўрни сиёсатда» шиори остида митинг бўлиб ўтди. 8 март куни шаҳар марказида ўтказилган митингда Қозоғистонда сиёсат ҳали ҳам аёллар учун етиб бўлмас эканлиги айтилди.

Олмаотада аёлларга нисбатан зўравонлик муаммоси ҳам кўтарилган. Ташкилотчилар рамзий маънода «67» рақамлари туширилган сохта тобутни олиб чиқдилар. Оиладаги зўравонлик муаммоси бўйича маълумот тўплаш билан шуғулланувчи “Counting” лойиҳасига кўра, ўтган йили Қозоғистонда ҳамкорлар қўлида жуда кўп аёллар ҳалок бўлган.

БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистонда ҳар йили 400 га яқин аёл оиладаги зўравонлик оқибатида ҳалок бўлади. Қозоғистоннинг расмий статистикасига кўра, оиладаги зўравонлик қурбонлари сони ортиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG