Манбаларга кўра, Украина билан уруш бошланганидан бери Россия Хитойдан ҳарбий техника ва бошқа ёрдам сўраб келади. FТ манбалари урушнинг учинчи ҳафтаси ўрталарида Россия қурол-яроғларининг бир қисми тугаб бораётганини айтди.
NYT АҚШ ҳукуматидаги манбасига таяниб ёзишича, Россия Хитойдан иқтисодий санкциялар оқибатларига қарши туриш учун қўшимча иқтисодий ёрдам ҳам сўраган.
14 март куни Римда АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг хитойлик дипломат Ян Цзечи билан учрашуви режалаштирилган. FТ манбаларига кўра, Салливан Хитойни урушда ёки санкциялардан қочишда Россияга ёрдам беришга ҳар қандай уриниш ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирмоқчи.
Оқ уй ва Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси ОАВ хабарларига изоҳ бермаган.