Ссылки доступа

Сайловлардан сўнг Туркманистоннинг нефть ва газ секторида иш жойлари қисқармоқда


Туркменбашинский комплекс нефтеперерабатывающих заводов
Туркменбашинский комплекс нефтеперерабатывающих заводов

Туркманистон ғарбидаги конларда ишлаётган нефть компаниялари яна ходимларини қисқартирмоқда.

Мисли кўрилмаган иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган мамлакатда навбатдаги йирик иш ўринлари қисқариши муддатидан олдин президентлик сайловлари тугашига тўғри келди.

Иш ўринларининг қисқариши хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилувчи нефть компаниялари ходимларига ҳам таъсир кўрсатган. Жумладан, Болқон вилояти далаларида ишловчи бир қатор корхоналар ходимлари сони 30 фоизга қисқартирилди.

Манбаларнинг айтишича, бу, хусусан, Petronas, Dragon Oil, шунингдек, Озарбайжон нефть компанияларига тегишли. Денгиз ва қуруқликдаги конларда фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий нефть-газ корхоналари бугунги кунда ўз қувватларининг ўртача 60 фоизида ишламоқда.

Шу билан бирга, қисқартиришлар давлат секторининг кўплаб тузилмаларига таъсир кўрсатди.

Озодлик мухбирларига кўра, Давлат миграция хизмати ва божхона тузилмалари ўз ходимларининг даромадларини қисқартирган, уларнинг аксарияти чорак ставкада ишлайди.

Туркманбоши халқаро аэропорти ўз ходимларининг 70 фоизини тўланмайдиган таътилга жўнатиб юборди. Дастлабки режага кўра, аэропорт ишчилари март ойи бошида ишга қайтишлари керак эди, энди уларга тўланмаган таътил 15 апрелгача узайтирилгани ҳақида маълум қилинди.

Эътиборлиси, иш ўринлари яратиш президентлик сайловларида энг кўп ғолиб бўлган президент ўғли Сердар Бердимуҳаммедовнинг сайловолди дастурининг бир қисмидир.

Бир неча йиллардан буён мамлакат энергетика тармоғидаги корхоналарда, жумладан, оммавий ишдан бўшатишлар тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек, мамлакат бюджетининг асосий даромад манбаи бўлган энергетика соҳаларида фаолият юритувчи корхоналарда катта қисқартиришлар кузатилди.

Коронавирус пандемияси эса вазиятни янада оғирлаштирди. Деярли барча давлат сектори корхоналари, ходимларни қисқартиришдан ташқари, ўз ходимларининг муҳим қисмини тўланмайдиган таътилга жўнатдилар.

XS
SM
MD
LG