Ссылки доступа

Қирғизистонда “Мегаком” мобил компаниясининг собиқ раҳбари Оқилбек Жамангулов ҳибсга олинди


Мегаком собиқ директори Оқилбек Жамангулов 12 майга қадар ҳибсда сақланади. Бундай қарор 14 март куни Бишкекнинг Первомайский туман суди томонидан қабул қилинган.

Гумонланувчининг адвокати Канат Хасанов Озодликка унинг мижози Жанубий Кореянинг икки фуқароси ўртасидаги молиявий битимда айбланганини айтди. Оқилбек Жамангулов Қирғизистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш давлат хизматининг 21-сонли муассасасида сақланади.

Мегаком собиқ раҳбарига нисбатан аниқ ким ариза бергани маълум қилинмаган. 12 март куни у назорат органига сўроққа чақирилиб, ўша куни ҳибсга олинган. Қатор маҳаллий ОАВ у жанубий кореялик инвесторлардан пора олаётганликда гумонланаётгани ҳақида хабар тарқатган.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Оқилбек Жамангулов 2018 йил 24 октябрдан буён «Альфа Телеком” (Мегаком бренди) ЁАЖни бошқариб келаётган эди. 2020 йил октабр ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида у “Биримдик” партияси сафидан депутатликка номзодини қўйган. 2021 йил март ойида Жамангулов истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзгани хабар қилинган эди. Унинг ўрнига Азат Базарқулов тайинланди.

XS
SM
MD
LG