Ссылки доступа

Зоминда содир этилган автотўқнашувда 8 киши ҳалок бўлди


Жиззах вилоятининг Зомин туманида 13 март куни Kia K5 ва Nexia-2 автомашиналари тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди.

Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, 4Р-40 йўлининг Зомин туманидан ўтувчи 2-километрида Kia K5 ва Nexia-2 автомашиналари тўқнашган.

Авария иштирокчиларидан 2 нафари воқа жойида, 6 нафари эса касалхонада жон берди. Kia K5 ҳайдовчиси эса Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов 2021 йилнинг 7 октябрида Ўзбекистонда 2021 йил январидан октябригача содир этилган 6551 та йўл-транспорт ҳодисасида 1682 киши ҳалок бўлгани ҳақида билдирган эди.

XS
SM
MD
LG