Ссылки доступа

Ўзбекистондаги айрим банкларда АҚШ доллари 11 минг 200 сўмдан сотилмоқда


Ўзбекистоннинг айрим тижорат банклари 15 март куни АҚШ долларининг сотиш баҳосини 11 минг 200 сўмга кўтариб қўйди.

Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, айни пайтда Agrobank’да 1 АҚШ долларининг сотиб олиш курси 11 минг 33 сўм, сотиш курси 11 минг 200 сўм, “Ипак йўли” банкида сотиб олиш курси 11 минг 100 сўм, сотиш курси 11 минг 200 сўм, Asia Alliance Bank’да сотиб олиш курси 11 минг 150 сўм, сотиш курси 11 минг 200 сўм, Davr Bank’да сотиб олиш курси 11 минг 150 сўм, сотиш курси 11 минг 205 сўмдир.

Ўзбекистон Марказий банки 15 март учун 1 АҚШ доллари курсини 11 минг 33 сўм 3 тийин қилиб белгилаган эди.

XS
SM
MD
LG