Ссылки доступа

Ўзбекистонда Оксана Чусовитина маҳорат мактаби ташкил этилади


Ўзбекистонда Гимнатистика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ташкил қилинади. Бу ҳақдаги қарорни президент Ш. Мирзиёев жорий йилнинг 14 март куни имзолаган.

Қарорга мувофиқ, мазкур маҳорат мактаби Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида бўлади.

Ҳужжатда қайд этилишича, гимнастика мактаби юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди. Мактабга 1−11-синф ўқувчиларини қабул қилиш кўзда тутилган.

Қарор билан тегишли вазирлик ва ташкилотларга шу йил 1 августига қадар Тошкент шаҳар Миробод тумани Саракўл кўчаси 24 м-уй манзилида жойлашган 175-сон умумий ўрта таълим мактабига туташ ҳудудда замонавий гимнастика мактаби ташкил этилиши ва жиҳозланишини таъминлаш топширилган ва бунинг учун Давлат бюджетидан жами 25 миллиард сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.

Оксана Чусовитина еттита ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ягона аёл гимнастикачи бўлиб ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG