Ссылки доступа

Тожикистонда тақиқланган «Гуруҳ 24» Россиядаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди


Основатель "Группы 24" Умарали Кувватов был убит в 2015 году в Стамбуле
Основатель "Группы 24" Умарали Кувватов был убит в 2015 году в Стамбуле

Ушбу ташкилот раҳбарияти 14 март куни эълон қилган баёнотида «Россия расмийлари ва Тожикистон ўртасидаги ушбу гуруҳнинг ўнлаб аъзоларини ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш бўйича яширин ҳамкорлик» қарори қабул қилинганини айтди.

«Гуруҳ 24» аъзоларидан бири Муҳаммадсобир Абдуқаҳҳорнинг Озоди радиосига айтишича, энди ташкилот бошқа постсовет давлатлари ва Европада ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

2012 йилда Россияда ташкил этилган «Гуруҳ 24» 2014 йилда Тожикистон Олий суди томонидан экстремистик ташкилот деб тан олинган эди. Гуруҳ издошлари бу қарорни сиёсий деб ҳисоблашади.

Тожикистон, Россия ва бошқа постсовет давлатларида ўнлаб одамлар «Гуруҳ 24»га аъзоликда ва уни қўллаб-қувватлаганликда айбланиб ҳибсга олиниб, қамоққа ташланган.Ташкилотга тадбиркор Умарали Қувватов асос солган. Унинг ўзи 2015 йилда Истанбулда ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG