Ссылки доступа

Тожикистон транспорт вазирининг укаси аҳолининг шикояти туфайли лавозимидан четлаштирилди


Хасан Иброхимзода
Хасан Иброхимзода

Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳимнинг укаси Ҳасан Иброҳимзода маҳаллий аҳоли шикоятларидан сўнг Балжувон тумани раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Иброҳимзода бошқармада қурилиш ва ер ажратиш масалаларини назорат қилган.

Балжувон тумани маъмуриятидаги манбанинг таҳририятимизга маълум қилишича, Иброҳимзода Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг шахсий кўрсатмаси билан лавозимидан четлаштирилган. Амалдорни ишдан бўшатиш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Иброҳимзоданинг ўзи журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортади.

Ҳасан Иброҳимзоданинг лавозимидан озод этилганини туман раиси Бахтиёр Сафарзода тасдиқлади. «Бу ҳақдаги қарор мамлакат ҳукумати томонидан қабул қилинган. Ҳозир Иброҳимзода ҳеч қаерда ишламаяпти», деди Балжувон раҳбари.

Балжувон тумани Тожикистоннинг жанубида жойлашган. Вилоят аҳолиси 31 минг кишини ташкил қилади. Балжувон аҳолиси асосан чорвачилик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Туман аҳолиси иш йўқлиги сабабли Россияга ишлаш учун кетишга мажбур.

XS
SM
MD
LG