Ссылки доступа

Тўқаев митинглар тўғрисидаги қонун бўйича: Энди ҳеч қандай имтиёзлар бўлмайди


Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев фуқароларнинг ўз фикрини билдириш ҳуқуқидан фойдаланиши учун «янги имтиёзлар» бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда у 16 март куни парламент палаталарининг қўшма йиғилишида Қозоғистон халқига навбатдаги «мурожаат»и билан чиқиш қилди.

Тўқаев 2020 йилда қабул қилинган «тинч йиғилишлар тўғрисида»ги қонунни шарҳлар экан, уни «демократик» деб атади ва фуқароларнинг йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқини рўёбга чиқаришни талаб қилаётган фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини «айрим провокацион гуруҳлар» дея таърифлади.

- Энди енгиллик бўлмайди. Бу қонунга ҳам, бошқа нормаларга ҳам қатъий риоя қилиш керак. Фуқароларимиз бу каби масъулиятсизлик учун жуда катта тўловни аллақачон тўлаган», — деди Тўқаев.

Қозоғистонда 2020 йилдан буён «тинч йиғилишлар» тўғрисидаги янги қонун кучга кирди, унга кўра, намойиш, митинг ва пикет ўтказиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари – ҳокимликларга билдиришнома юбориш керак. Қозоғистон ҳукумати мазкур қонунни «жамиятни демократлаштириш йўлидаги катта қадам» деб атаган, бироқ танқидчилар кўп ҳолларда ҳокимликлар турли баҳоналар билан йиғилиш ўтказишдан бош тортишини қайд этишади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу қонунни халқаро стандартларга тўғри келмаслиги, бир қатор жиҳатлари бўйича аввалги қонундан ҳам чекловлироқ, деб атади.

XS
SM
MD
LG