Ссылки доступа

ЕБТЖ Қирғизистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 160 миллион доллар кредит ажратади


Евросиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси Қирғизистонга мамлакат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 160 миллион доллар ажратишга тайёр. Маблағлар кредит шаклида тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамаси уларни иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларини молиялаштиришга йўналтириш ниятида.

Депутат Дастан Бекешев кредит шартномаси суратларини эълон қилди. Унда айтилишича, маблағлар 2022 ва 2023 йилларда ҳар бири 80 миллион доллардан иборат икки траншда ажратилади.

Молия вазирлиги кредит бўйича келишувга 2021 йилда эришилганини маълум қилди. 2022 йилги республика бюджетини шакллантиришда ЕБТЖнинг 80 миллион доллар миқдоридаги маблағлари даромадлар қисмига киритилди.

2021 йилда Қирғизистон халқаро донор ташкилотлардан қарийб 450 миллион доллар олган. Ташқи маблағлар давлат инвестициялари орқали икки йўл билан келади: йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва бюджетни қўллаб-қувватлаш учун.

XS
SM
MD
LG