Ссылки доступа

Тожикистонда пневмония билан касалланган ўқувчи қиз «марш»дан сўнг вафот этди


Студентов вновь отправят на маршировку?

Бохтарда синфдошлари билан бирга сўнгги кунларда Наврўз байрами машғулотларида қатнашган саккизинчи синф ўқувчиси вафот этди.

Шаҳноза Сафарованинг яқинлари унинг пневмония билан касалланганини айтишган. 14 март куни ўқувчи қизнинг иситмаси кўтарилган, эртаси куни у касалхонада вафот этган. Бохтар шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида Шаҳноза Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида «марш»да қатнашгани тасдиқланди, бироқ маъмурият унинг касаллиги ҳақида ҳеч нарса билмаслигини таъкидлади.

Хатлон вилоятининг Бохтар ва Жалолиддини Балхи туманларида Наврўз байрамини кенг нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Юришларда юзлаб одамлар – мактаб ўқувчилари ва талабалар қатнашмоқда. Байрамда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

Шаҳнозанинг амакиси Ҳайдарали Сафаров 16 март куни таҳририятимизга жиянининг ўпкаси хасталиги ва сўнгги кунларда тез-тез иситмалаганини айтди. «Биз бунга унчалик аҳамият бермадик. Мактабдаги ўша бахтсиз куни у касал бўлиб қолди. Шаҳнозани касалхонага олиб кетишди. Шифокорлар унинг ҳаёти учун 10-12 соат курашдилар, бироқ уни қутқара олмадилар. Ўпкаси сувга тўлган экан», — деди Ҳайдарали Сафаров.

15-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти Шаҳнозанинг «марш»да иштирок этганини тасдиқлади, бироқ ўқувчи машғулотлардан сўнг касал бўлиб қолганини қайд этди. Шаҳнозанинг ўпкасида касали борлигини мактабдагилар билмаган.

Тожикистонда талабалар ва мактаб ўқувчиларини турли маданий тадбирларга жалб этиш азалдан анъанага айланган. Парадлар ва юришлар иштирокчилари сони 50-60 минг кишига етиши мумкин.

Тожикистонда «марш»лар кўпинча жазирама қуёш остида бўлиб ўтади. Илгари «марш» иштирокчилари шунчаки ҳушидан кетиш ҳолатлари кузатилган. Бироқ расмийлар бундай маълумотни рад этишмоқда.

XS
SM
MD
LG