Ссылки доступа

ЖССТ: Украинадаги уруш пайтида 43 та тиббиёт муассасасига ҳужум қилинган


После удара по роддому в Мариуполе
После удара по роддому в Мариуполе

Украинадаги жанговар ҳаракатлар пайтида соғлиқни сақлаш муассасаларига камида 43 марта ҳужум уюштирилиб, камида 12 киши ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украинага Россия ҳарбийларининг бостириб киришига бағишланган йиғилишида айтиб ўтди.

ЖССТ раҳбари таъкидлаганидек, ҳар қандай тўқнашувда тиббиёт муассасаларига ҳужум қилиш халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини бузиш ҳисобланади. Тедрос Гебрейесус, шунингдек, Россия қўшинлари томонидан қамал қилинган Суми ва Мариупол шаҳарларига БМТдан инсонпарварлик ёрдамини етказишдаги қийинчиликлар ҳақида маълум қилди.

Ғарб давлатлари вакиллари Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг ҳаракатларини яна кескин танқид остига олиб, уни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва ундан ташқари Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъул ходими Жозеп Боррел пайшанба куни Россияни Украинада ҳарбий жиноятлар содир этишда айблади.

Блинкен президент Жо Байденнинг Россия президенти Владимир Путинни «ҳарбий жиноятчи» деган баҳосига қўшилишини айтди. Давлат котиби Мариуполдаги одамлар яширинган драма театрига қилинган ҳужум (жабрланганлар сони ҳақида хабар берилмаган), шунингдек, Черниговда 10 нафар тинч аҳолининг ўлими ҳақидаги иддаоларни тилга олди.

XS
SM
MD
LG