Ссылки доступа

Зеленский: Хавфсизлик, Қрим ва Донбасс масалаларини референдум ҳал қилади


Президент Украины Владимир Зеленский 
Президент Украины Владимир Зеленский 

Украина хавфсизлиги, Донбасс ва Қрим мақоми масалалари умумУкраина референдумига қўйилади, деди Владимир Зеленский.

«Суспильне»га берган интервьюсида Украина президенти Россия билан музокараларда мумкин бўлган «муросаларнинг маълум форматларига фақат халқ жавоб бериши кераклигини» таъкидлади.

Владимир Путин 24 февраль куни Украинага қуролли босқинни бошлаб, Украина ҳукуматидан НАТОга аъзо бўлишдан бош тортишни, Қримни Россия, «ДХР» ва «ЛХР»ни мустақил деб тан олишни, шунингдек, “денацификация” ва «демилитаризация»ни талаб қилмоқда.

Украина ҳукумати бунга жавобан НАТОга қўшилмасликларини эълон қилади, аммо улар мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги кафолатини талаб қилади.

Икки давлат ўртасидаги музокаралар деярли ҳар куни олиб борилмоқда, бироқ ҳозирча улар натижа бермаган. Ҳарбий ҳаракатлар шу билан тугамайди.

Ҳозирда уруш қурбонларининг аниқ сонини аниқлашнинг иложи йўқ.

XS
SM
MD
LG