Россия Бош прокуратураси ўз даъвосини Россия Фуқаролари ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга қаратилган деб изоҳлади. Чунки бундан олдин Instagram Россия ваколатли органларининг Россиянинг Украинадаги махсус операцияси ҳақида 4,5 мингдан ортиқ фейкларни ўчириш ҳақидаги талабини инкор қилиб келган. Шунингдек аҳолини ноқонуний митингларга чиқишга даъват қилган.
Ундан ташқари ушбу ижтимоий тармоқларда Россия ҳарбийлари ва россияликларни ўлдиришга чақириқлар ҳолатлари тез тез учраб турибди.
Прокурор WhatsApp мессенжери ишлашига таъқиқ киритилмаганини таъкидлаб ўтди.
Судда Meta компанияси вакили ижтимоий тармоқ кўпчиллик фойдаланувчиларга керак эканини, ундаги зарарли ахборот керакли маълумотларга нисбатан жуда кам миқдорда эканини ва суд қарори қабул қилинганда, фойдаланувчи барча маълумотдан маҳрум бўлишини айтиб эътироз билдирди. Шунингдек компания барча жарималарни тўлаганини маълум қилди.