Ссылки доступа

Украинада ҳарбийларнинг жойлашувига доир видеони интернетда ёйинлаган тиктокер қўлга олинди


Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) Киевда ҳарбийларнинг жойлашуви акс этган видеони интернетда ёйинлаган тиктокерни қўлга олди. Россия армияси ушбу видеодаги маълумотларни ёнида украин кучлари жойлашган савдо марказига ракета зарбаси беришда қўллаган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

20 март тунида Киевнинг Подольск туманига ракета зарбалари берилиши натижасида Retroville савдо марказининг бир неча қавати ҳамда тураргоҳдаги автомобиллар ёниб кетган. Мазкур ҳужумда саккиз киши қурбон бўлган.

“Бу одам онгли равишда душман зарбаларини йўналтирувчи бўлиб хизмат қилганми ёки йўқми – буни тергов аниқлайди. Барча фуқаролардан илтимос: УҚК ҳарбий техникаси ҳаракат йўналиши, ҳарбий объектлар ва душман зарбалари натижаларига доир маълумотларни эълон қилманг! Босқинчилар бундан кейинги ўт очишларда фойдаланиши мумкин”, дейилган УХХ хабарномасида.

Россия Мудофаа вазирлиги Киевдаги савдо марказига зарба берилиши натижасида Украина армиясига қарашли реактив ўт очиш тизимлари батареяси ҳамда ўқ-дори омбори йўқ қилинганини билдирган.

XS
SM
MD
LG