Плуготаренконинг сўзларига кўра, агар қиммат авиачипталар, уй-жой нархининг осмонга кўтарилиши ва транзакцияларни амалга оширишнинг имкони қийинлашмаганида, Россияни тарк этган IT-мутахассислар сони бундан ҳам кўпроқ бўлар эди.
Аввалроқ, сургундаги россиялик мухолифатчилар ва жамоат арбоблари, хусусан, Украина билан уруш туфайли мамлакатни тарк этган русларни қўллаб-қувватлаш учун Россиянинг урушга қарши қўмитасини туздилар.
Қўмита аъзолари «Путин Россиясида яшаш имкониятини кўрмайдиганлар» учун ҳуқуқий масалалар ва яшаш ҳужжатлари, виза олиш ва банк ҳисобларини очишда ёрдам беришга ваъда бермоқда.