Ссылки доступа

Россиялик депутат Ҳолливуд фильмларини хитойча ва ўзбекча фильмларга алмаштиришни таклиф қилмоқда


Россия Давлат думасининг маданият бўйича қўмитаси раҳбарининг биринчи муовини Елена Драпеко мамлакат кинопрокатидаги Ғарб кинофильмларини Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фильмларга алмаштиришни таклиф қилди.

Бу мулоҳазани депутат Маданият вазирлиги билан муҳокама қилишни режаламоқда.

Украинага ҳужум ортидан Россиядан Sony, Walt Disney Company, Paramount ва Warner Bros каби киноширкатлар кетган. Ҳолливуд студиялари мамлакатдаги фильм премьераларини бекор қилиб, Россия кинотеатрларига фильм етказишни тўхтатиб қўйишган.

Хитойда бўлганида “ажойиб тарихий картиналар” кўрганини айтган Драпеко бунақа фильмлар Россияга келмаётганидан таассуф билдирган.

“Стилистикаси бўйича, кайфияти бўйича бу фильмлар бизнинг томошабинга жуда тушунарли ва яқин. Шу каби фильмларни сотиб олиш ҳақида келишувга эришиш керак”, деган Россия Давлат думаси депутати.

XS
SM
MD
LG