Ссылки доступа

Украина прокуратураси россиялик журналистлар Киселёв ва Скабеевага қарши жиноят иши очди


Украинада Россия давлат телеканалларининг бошловчилари ва таниқли пропагандачилар – Ольга Скабеева ҳамда Дмитрий Киселёвга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Улар “Бир гуруҳ шахслар билан, олдиндан тил бириктирган ҳолда Украина ҳудудий яхлитлигини бузишга чақириш”да гумонланмоқда. Украина Бош прокурори офиси хабарномасига кўра, бу чақириқлар “оғир оқибатларга олиб келган”.

Хабарномада, шунингдек, Скабеева ҳамда Киселёв Россиянинг ҳарбий жиноятларини муттасил оқлаб келганлиги айтилган.

“Ҳозирда тергов давом этмоқда, Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қасд қилган, ҳарбий ва бошқа турдаги жиноятлар содир этаётган, Россия агрессиясига алоқадор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш, уларни халқаро қидирувга бериш ва қаерда бўлишидан қатъи назар уларнинг активларини ҳибсга олишга қаратилган зарур тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилган хабарномада.

Скабеева ҳамда Киселёв ушбу жиноят ишлари юзасидан изоҳ беришганича йўқ.

XS
SM
MD
LG