Спорт арбитраж суди (CAS) 22 март куни унинг антидопинг бўлими (CAS ADD) Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) Раҳимовга нисбатан 2021 йил 29 апрелдаги петициясини қаноатлантиргани ҳақида хабар берди. “Нижат Раҳимов IWF Допингга қарши қоидаларининг 2.2-бандига асосан тақиқланган усулдан фойдаланган ҳолда антидопинг қоидасини бузганлиги аниқланди», — дейилади хабарда.
Суд маълумотларига кўра, қозоғистонлик спортчи 2016 йил 15 мартдан 2021 йил 18 январгача тўртта сийдик намунасини ўзгартирган, шу жумладан 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиадада олинган намуналар ва у ерда 77 килограммгача вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланган. Раҳимовнинг ўша даврдаги барча натижалари бекор қилинди, дейилади CAS баёнотида. Суд баёнотига кўра, Раҳимов 2021 йил 18 январдан, яъни дисквалификация бошланган кундан бошлаб саккиз йил муддатга дисквалификация қилинган.
28 ёшли Раҳимов Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида туғилган. У бир неча бор Озарбайжон номидан халқаро мусобақаларда иштирок этган, 2010 йилда Сингапурда ўтказилган ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони бўлган. 2014 йилда Раҳимов Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган. Раҳимовнинг 2016 йилги Рио Олимпиадасидаги ғалабасидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси номидан Ғарб ОАВлари натижанинг «софлиги»га шубҳа билдирди.
Раҳимов допинг можароси марказида биринчи марта эмас эди. IWF Раҳимовни тақиқланган дори воситасидан фойдаланганликда айблаб, уни икки йилга мусобақалардаги иштирокидан четлатган, дисквалификация муддати 2013 йилнинг июнидан 2015 йилнинг июнигача амал қилган.