Ссылки доступа

«Мигрант медиа» лойиҳаси


Ҳурматли фойдаланувчилар! Марказий Осиё ахборот хизмати (Озодлик радиоси/Озод Европа медиа корпорацияси лойиҳаси) Сизни қутлаб, эътиборингизга «Мигрант Медиа» янги рубрикасини тақдим этишдан мамнун.

Ҳозирги вақтда Марказий Осиё мамлакатларидаги миграция жараёни энг долзарб мавзулардан ҳисобланади. Бугунги кунда Марказий Осиёдан Россияга меҳнат муҳожирларининг асосий донор давлатлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондир.

Сўнгги йилларда Қозоғистон ҳам Марказий Осиё минтақасидан меҳнат муҳожирларини ўзига тортмоқда. Муҳожирлар уйларига юбораётган пуллар кўплаб уй хўжаликлари учун тирикчилик манбаи бўлиб, аслида бу давлатлар иқтисодиётига доимий сармоя киритиш манбаи ҳисобланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, 2021 йил май ойи ҳолатига кўра, Россияда Марказий Осиё давлатларидан 2,5 миллионга яқин хорижий меҳнат муҳожири бўлган. Охирги бир ярим йил ичида уларнинг сони тахминан 35-40 фоизга камайди.

Шунга қарамай, Марказий Осиёдан келган минглаб муҳожирлар кўпинча сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ксенофобия ва ҳоказо турли хил муаммоларга дуч келишади.

«Мигрант медиа» лойиҳаси мигрантларнинг ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қабул қилувчи давлатда бўлиш қоидалари ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган. Биз муҳожирларни ўз мамлакатларидан ташқарида меҳнат миграциясига кетаётган ёки ҳозир бўлганлар учун фойдали бўлиши мумкин бўлган сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот бериш ниятидамиз.

Centralasian.org сайтида сиз жаҳон ва минтақавий янгиликлардан ташқари бизнинг янги «Мигрант Медиа» рукни билан танишишингиз ва мигрантлар учун жуда кўп қизиқарли ахборот ва маълумотга эга бўлишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, ушбу янгиликлар https://t.me/migrantsmedia телеграм каналимизда ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рукн ҳозирча рус тилида бўлиб, яқин кунларда Марказий Осиё давлатлари тилларида ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

Ҳурмат билан, Айзада Кутуева, Марказий Осиё янгиликлар хизмати минтақавий муҳаррири

XS
SM
MD
LG