Улар гемодиализ учун хусусий клиникаларга ажратиладиган маблағ миқдорини ошириш, шунингдек, гемодиализ хизмати кўрсатиш бўйича клиникалар ўртасида тендер эълон қилмасликни талаб қилишди.
«Бизда гемодиализни олиш учун танлов бўлиши керак. Иккинчидан, биз Федерал Мажбурий Тиббий Суғурта Жамғармасидан (ФМТСЖ) бу миқдорни 4700 сомдан (47 АҚШ доллар) 6800 сомга оширишни сўрадик. Биз гемодиализни хусусий клиникаларда оламиз. Доллар, евронинг нархи ошиб бормоқда, шу сабаб бу пулга керакли материалларни сотиб олишнинг имкони йўқ. Бизга керак бўлган дори-дармонларнинг бўлмай қолишидан қўрқамиз», дейди Озодлик билан суҳбатда митинг иштирокчиларидан бири Айнара Какиева.
Гемодиализ олаётган фуқароларни даволаш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан зарур дори-дармонлар харид қилинади. Бироқ таъкидланишича, 2021 йил июль ойидан бошлаб дори воситаларини харид қилиш бўйича тендер доимий равишда қолдирилган.
Президент Садир Жапаров намойишчилар билан учрашди. Беморлар парламентда муҳокама қилинаётган давлат харидлари тўғрисидаги қонун лойиҳасига гемодиализ ҳам киритилганидан норозилик билдирди.
Бугунги кунда Қирғизистонда буйрак етишмовчилиги билан оғриган 1700 га яқин одам гемодиализ олмоқда.